

Бизга маълум бўлишича, бугунги кўрсатув меҳмони ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раҳбари Ноил Лутфулин бўлади. Ноил Ришатович кўрсатув давомида олий лигамиздаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдирган, шунингдек кўпчиликнинг баҳс-мунозарасига сабаб бўлган “Навбаҳор” - “Пахтакор” учрашуви ҳақида ҳам ўз муносабатини айтиб ўтган.



