UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  16 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Маълумки, ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун Ғузорда "Шўртан" - "Металлург" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Ҳозирча "Шўртан" иккинчи даврада бир дуранг ва бир ғалаба билан тўрт очко тўплади. Жамоа ҳисобида жами 19 очко мавжуд ва турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. 

"Металлург" эса 23 очко билан 11-ўринда бормоқда. Иккинчи даврани Самрқандда ғалаба билан бошлаган "Металлург" шундан сўнг кетма-кет икки ўйинни бой берди. Бекободликлар "Машъал" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. 

Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Сабаби иккала жамоага ҳам уч очко зарур. "Шўртан" сафарда йўқотилган очколарни бугун уйда олишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида "Металлург" ҳам иккита мағлубият аламини "Шўртан"дан олишга уриниб кўради. Эслатиб ўтамиз, Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика