UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  16 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун водий дербисида "Нефтчи" "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. "Қўқон-1912" иккинчи давранинг иккита баҳсини сафарда ўтказиб иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Қолаверса, ўз майдонида "Обод"ни зўрға 1:0га ютди. Жамоанинг ўйинида пасайиш борми? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, лекин натижаларга қарайдиган бўлсак, қўқонликлар биринчи даврада сафарда фақат бир марта мағлуб бўлишганди. Ҳозир эса икки ўйин - икки мағлубият. 

Бугун "Қўқон-1912"ни гарчи ўз майдонида ўйнагани билан "Нефтчи"га қарши осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу пайтгача 13 очко тўплаган "Нефтчи" турнир жадвалида фақат "Обод"дан юқори ўринда. Жамоа Вадим Абрамов келганидан бери ғалаба қозона олмади. Абрамов қўл остида фарғоналиклар биринчи давранинг охирги учта турида зафар қучишмаганди. Иккинчи давра ҳам ғалабасиз давом этмоқда. 

"Нефтчи" бунгача кетма-кет икки бор ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда "Пахтакор"га 0:6 ҳисобида енгилди. Табиийки бундай натижалар бош мураббийнинг асабийлашишига олиб келади. Мухлислар эса Абрамов бошчилигидаги "Нефтчи" қачон ғалаба қозонаркин дея кун санашмоқда. Бугунги беллашувда фаворит кимлигини айтиш қийин. Тўғри, "Қўқон-1912" уйда ўйнайди, лекин "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика