UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  0 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  1 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  10 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор"

Теглар :  ОбодПахтакор
Бугун олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Обод" "Пахтакор" билан куч синашади.

"Обод"нинг олий лигадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу жамоа 14та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги ўйинда ҳеч шубҳасиз "Пахтакор" фаворит, лекин бошқа томондан "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган ва бу нарса уларга босим ўтказиши мумкин. "Обод" бугун ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги беллашувларда Рауф Инилеев шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишган. "Обод" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган. Шунингдек, бу жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-9.

Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳали сафардаги бирорта ўйинни ютмаган: уч дуранг ва уч мағлубият. Тўплар нисбати 2-10. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафар ўйинларида атиги иккита гол урган. Агар "Пахтакор" бугун "Жар"да ғалаба қозонса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика