UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  5 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод"

Теглар :  НефтчиОбод
Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Фарғонада "Нефтчи" Тошкентнинг "Обод" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бир сўз билан айтганда, турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Иккала жамоа ҳам 6 очкодан тўплаган ҳолда 14-15 ўринларни бўлишиб туришибди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" ҳам, "Обод" ҳам 9тадан ўйин ўтказиб, бир бор ғалаба қозонган. Иккала жамоа ҳисобида учтадан дуранг ва бештадан мағлубият мавжуд. "Нефтчи" фақат тўплар нисбатига кўрагина юқори ўринда турибди.

Факт: "Нефтчи" жорий мавсум олий лигадаги ягона ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита дуранг ва икки мағлубият қайд этган. Фарғоналиклар ўз уйларида ҳали ғалаба қозонгани йўқ. "Нефтчи" "Пахтакор" ва "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.

Факт: "Обод" ҳам худди "Нефтчи" сингари ўзининг битта-ю битта ғалабасини сафарда қўлга киритган. Бу жамоа 3-турда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Бугун тошкентликлар сафарда олтинчи ўйинда майдонга тушишади. Аввалги ўйинлардаги натижалар: бир ғалаба, тўрт мағлубият. "Нефтчи" ўз майдонида учта, "Обод" сафарда иккита тўп киритган.



Биласизми? "Обод" сафар учрашувларида "Сўғдиёна" билан биргаликда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Иккала жамоа ҳам бир хил 11тадан гол ўтказган. Бундан ташқари, "Обод"нинг кетма-кет ўйинлардаги ғалабасиз серияси олтитага етди.

Биласизми? "Нефтчи" мавсумни қаторасига олтита ғалабасиз ўйин билан бошлаб, ниҳоят 7-турга келиб илк ғалабасини "Сўғдиёна" устидан қўлга киритди. Шундан кейин жамоа яна охирги икки ўйинни юта олмади. Ўтган йил Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Обод"ни мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика