UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  7 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” Янгиликлар

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Бугун бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳси билан Суперлиганинг 15-турига старт берилади.

Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви туфайли 14-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилган ва шу боис 15-тур учрашувлари ўтказилади.

Бугун Намангандаги марказий стадион мухлислар билан тўлиб тошиши кутилмоқда. Негаки "Навбаҳор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Агар биринчи даврада "навбаҳорчилар" сафарда ютқазиб қўйганини ҳисобга олсак, бугунги беллашувда уларни фақат ғалаба қониқтиради.

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 3-ўринга кўтарилиб олган ва жуда яхши кетяпти. Рақиб жамоа эса 15 очко билан 8-ўринда боряпти.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта турни қаторасига ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни ютиб келганидан кейин ўз майдонидаги учта беллашувда зафар қучди. Ва энг қизиғи, "Навбаҳор" "Қизилқум", "Металлург" ва АГМК билан бўлган ўйинларда бирорта ҳам тўп тўтказиб юбормади.

Умуман олганда, "Навбаҳор" охирги тўрт учрашувдан бери гол ўтказмаяпти. Тўплар нисбати 8-0.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонида ҳали ютқазмаган. Жамоа беш марта зафар қучган бўлса, икки бор дуранг ўйнаган.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа негадир охирги пайтларда ўзини кўрсата олмаяпти. Охирги марта ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этганидан бери бу жамоа бошқа ғалаба қозонмади. Яъни, охирги тўртта ўйиндан иккитаси дуранг ва яна иккитаси мағлубият.

Факт: Қўқонликлар ҳозирча фақат учта ғалабага эришган. Шундан биттаси сафарда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган. Иккита ғалаба уйдаги беллашувларда кузатилган: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан.

Биласизми? Бу мавсум ҳисобидан "Қўқон-1912" биринчи марта кетма-кет икки бор мағлубиятга учради. Жамоа иккала мағлубиятини ҳам уйда "Бухоро" ва "Қизилқум"дан қабул қилиб олди.  

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика