UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Бугун футбол. "Металлург" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Сўғдиёна"

Бугун Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Бекободда "Металлург" Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17:30да бошланади.

Олий лига. 10-тур. 12 май
«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), К. Расулов (Қарши).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Ўйиндан нима кутяпмиз?
"Металлург" кутилмаганда турнир жадвалида энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Бекободликлар ҳисобида атиги битта ғалаба бор. Шунингдек, улар икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлуб бўлишган. "Сўғдиёна" эса 9та ўйиндан 11 очко тўплаган ҳолда
10-ўринни эгаллаб турибди. Мазкур жамоалар ўртасида кечадиган баҳс ҳақида нима дейиш мумкин? Аввало ўз майдонида тўп тепаётган "Металлург" фақат ғалаба учун ўйнайди. Чунки жамоа яна очко йўқотадиган бўлса, янада мушкул вазиятда қолади. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишга уриниб кўради.

Факт
: Бугун "Металлург" жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонидаги бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўрт беллашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган. Рустам Мирсодиқов шогирдлари 4-турда "Шўртан"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган. Бошқа ўйинларда эса жамоа "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Динамо" ва "Бухоро"га имкониятни бой берган.

Факт: Шу пайтгача сафарда бешта учрашувда майдонга тушган "Сўғдиёна" дастлабки учтасида мағлуб бўлиб, кейинги иккита ўйинда дуранг ўйнади. Жиззахликлар "Қизилқум" ва "Динамо" майдонидан бир очко тўплаган ҳолда қайтишди. Агар бугун Даврон Файзиев шогирдлари ғалаба қозонадиган бўлса, бу "Сўғдиёна"нинг сафардаги илк ғалабаси бўлади.



Биласизми? "Металлург" олий лигада кетма-кет беш ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳисобида икки дуранг ва уч мағлубият бор. "Сўғдиёна" ўтган тур "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига хос шов-шувни юзага келтирди. Улар бунгача учта учрашувдан бери зафар қуча олишмаётганди.

Биласизми?
"Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши охирги учта баҳснинг иккитасида ғалаба қозонган. Жамоа ўтган йил 2:1 ҳисоби билан устун келган. 2015 йилги мавсумда эса ғалаба жиззахликлар томонидан бўлган.

05.03.2016

"Металлург" - "Сўғдиёна" - 2:1

26.08.2015
"Металлург" - "Сўғдиёна" - 1:2

14.05.2014

"Металлург" - "Сўғдиёна" - 4:2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика