UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  0 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  1 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  1 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  11 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  27 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  7 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  2 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчи билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 12-тур баҳсларига якун ясалади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 4-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 18 очко жамғарган. "Қизилқум" эса 9 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Бугун "Локомотив" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан Суперлигадаги 6-учрашувини ўтказади. Бўлиб ўтган бешта ўйиндан иккитасини "темирйўлчилар" ғалаба билан якунлашган ("Сўғдиёна" 2:0, "Бухоро" 3:1), шунингдек уч марта дуранг ўйнашган ("Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Пахтакор" 0:0). Қайд этиш лозим, "Локомотив" "Пахтакор"га қарши баҳсни "Бунёдкор" стадионида ўтказган.

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган. Ўз уйида ютқазмаган жамоалар Суперлигада тўрттани ташкил этяпти: "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912".

Факт: "Локомотив" охирги бешта ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади ва ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. "Локомотив"нинг охирги бешта ўйиндаги тўплар нисбати 11-3. "Локо" охирги иккита баҳсда еттита гол урди.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни айнан бугунги рақибига қарши бошлаб, ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун "олтин изловчилар" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилишади. Албатта, имкониятлар борасида "Қизилқум" мақтана олмайди, шунга қарамай очко олишга уриниб кўриши турган гап.

"Қизилқум" шу пайтгача ўтказилган баҳсларнинг фақат учтасида ғалаба қозонди ("Сўғдиёна" 3:1, "Нефтчи" 1:0, АГМК 3:0). Саккизта беллашувда эса имкониятни бой берди. Бу жамоа ҳозирча дуранг ўйнамаган. Шунингдек, "Бухоро" ҳам Суперлигада дуранг қайд этгани йўқ.

Биласизми? "Қизилқум" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 4-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафардаги тўплар нисбати 4-7.

Факт: "Қизилқум" охирги иккита баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Металлург"га 1:2 ва сафарда "Навбаҳор" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика