UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  11 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  7 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Бугун футбол. АГМК - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Насаф"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган АГМК ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. "Насаф" ҳозирда 28 очко билан 6-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 19 очко мавжуд. 

Бугун Олмалиқда ўзига яраша қизиқ беллашув кечиши кутиляпти. Негаки ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учради. Шу боис бугун томонлар уч очко учун ҳаракат қилишади. АГМК аввалги тур "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қайтган бўлса, "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Табиийки "Насаф"нинг мағлубияти кутилмаган бўлди, аммо бухороликлар иккита чиройли гол урганини ҳам унутмаслик керак. Умуман олганда ҳозирги АГМК билан "Насаф"га тушуниб бўлмаяпти. Чунки иккала жамоа ҳам барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, АГМК иккинчи давра бошланганидан бери фақат иккита беллашувда ғалаба қозонди. 

Олмалиқликлар сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтгач, кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олишди. Шундан кейин жамоа ўз майдонида "Динамо" устидан зафар қучиб ўтган тур Термизда имкониятни бой берди. 

"Насаф" ҳам иккинчи даврада фақат икки бор ютуққа эришди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Шундан бери жамоа тўртта ўйин ўтказиб, бирортасини юта олмади. "Насаф" охирги 4 учрашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, бир бор дуранг ўйнади. 

Олмалиқда кечган охирги 5 учрашув:

2018. Иккинчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:2

2018. Биринчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:0

2017. АГМК - "Насаф" 1:0 

2016. АГМК - "Насаф" 1:3 

2015. АГМК - "Насаф" 2:0 

Олмалиқда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг иккитасида майдон эгалари зафар қучган. Яна иккита баҳсда "Насаф"нинг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бугунги беллашувда эса имкониятлар тенг баҳоланмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика