UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  6 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  0 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  2 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  36 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  2 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  2 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  24 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади Янгиликлар

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади

Теглар :  ФИФАУЕФАCAS
"CIES International Centre for sport studies" ва ФИФА ҳамкорлигида ташкил қилинган магистратурасини муваффақиятли битирган Аҳмед Тиллаев, бугун кўплаб мартабали спорт раҳбарлари қаршисида диплом ишини ҳимоя қилади.

2 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолит олиб борган, 2021 йил мураккаб имтиҳонлардан ўтган ҳолда ўқишга қабул қилинган эди.


Мазкур билим даргоҳини ҳар йили 32 нафар киши битиради. Унга кириш учун эса минглаб мутахассислар ариза топширади. 1 йил давом этадиган ўқишларнинг бари Европада, турли мамлакатларда, турли ташкилотларда бўлади. Улар орасида, ФИФА ва УЕФАнинг штаб квартираси, CAS WADA ташкилоти, Англия Премьер Лигаси жамоаларидан "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед", "Лестер" ҳамда Италиянинг "Милан" ва "Интер" жамоалари. Маърузаларни эса шаҳсан Жанни Инфантино каби оброли мутахассислар ўқиди. 


Шу кунгача мазкур ФИФА магистратурасини битирган талабаларга тайёр иш доим топилган. Тез кунда ҳамюртимиз ҳам халқаро ташкилотларда фаолияти бошлаши кутиляпти. Ҳозирча бу сир. Унинг бугунги диплом мавзусини жами тўрт нафар талаба биргаликда ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик мутахассисдан ташқари, Сенегал, Шимолий Африка ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар, "Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?" мазмунида ўз илмий изланишлари асосида диплом ишини ҳимоя қиладилар. Ҳаммамизга маълум, Африка футболчиларига бўлган талаб натижасида, энг сара футболчилар ўз фаолиятларини Европада давом эттиришни истайдилар. Маҳаллий чемпионат натижада кучсизланиб бораверади. Диплом ишининг қисқача мазмуни, топ футболчилар кетган тақдирда ҳам миллий футболни қандай қилиб сифатли савияга олиб чиқиш. Бунда ички чемпионат тизимидан тортиб, маркетинг соҳасидаги анча қўлланмалардан фойдаланган.



Суратдаги 32 нафар талаба тўрт нафардан, жами 8та гуруҳга бўлинган ҳолда бир-биридан қизиқ мавзуларни олиб чиқадилар. Улар 2021/22 йилги ўқув курсининг талабалари. Мавзулар қуйидагича:

1. Қандай қилиб маҳаллий футболни брендга айлантириш мумкин? Футбол индустриясида ребрендинг таҳлиллари.

2. Премьер лигадаги спортчиларнинг ижтимоий тижорат соҳасидаги фаолиятларини таҳлил қилиш.

3. Спорт ташкилотлари, аёллар спортидаги, оналик ва ҳомиладорлик жараёнига ёндошуви.

4. Фанат: Қитъалараро таҳлил, мафкуравий мотивациялар, "ультрас" мухлисларнинг таъсири.

5. Футбол ҳақидаги ҳужжатли фильмларнинг таъсири. Дарсликларни аёллар футболидаги таъсири ва унда қўллаш.

6. Фильм, мусиқа, : Қандай қилиб футбол одамларга байрам улашади?

7. Қандай қилиб мусиқа турли спортларга мухлисларни жалб қилиши мумкин? Ёзги Олимпия ўйинларида мухлислар ташрифининг таҳлили.

8. Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?


Диплом ишларини ҳимоя қилиш бошланди. Инглиз тилини биладиганлар уни тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин.


Бугунги диплом ишида 1982 йилдан 2016 йилгача ФИФА томонидан ташкил қилинган 9та жаҳон чемпионатини ўтказишда бош-қош бўлган, ФИФАнинг мусобақалар ўтказиш собиқ бўлим бошлиғи Вальтер Гагг ҳам иштирок этади.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +12   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика