UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  1 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади Янгиликлар

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади

Бугун "Бунёдкор" стадионида олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" баҳси ўтказилади.

19:00 бошланадиган учрашув катта эҳтимол билан "Спорт" телеканали орқали эфирга узатилмайди (на жонли, на ёзиб олинган ҳолда). Ва бунинг сабаблари ҳозирча бизга маълум эмас.

Турнир жадвалида "Қўқон-1912" 23 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бунёдкор" ҳисобида эса 12 очко бор бўлиб, улар 13-ўринда боришмоқда.

13-турга келиб "Бунёдкор"нинг 13-ўринда бораётгани жуда ғалати. Албатта, жамоанинг захирада битта ўйини бор, шунга қарамай Миржалол Қосимов учун "қалдирғочлар"ни юқорига кўтариш осон бўлмаяпти. Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 6-учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги ўйинларнинг фақат биттасида ғолиб бўлган. "Бунёдкор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги ўйинларда биттадан кўп гол ура олмаяпти. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 4-4. "Бунёдкор" уйдаги охирги учта ўйинни бир хил 1:1 ҳисоби билан якунлади. Рақиблар - "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор".



Факт: "Бунёдкор" олий лигада кетмка-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг, икки мағлубият.

"Қўқон-1912"нинг эса ишлари жойида. Бу жамоа бу йил ҳар доимгидан яхши ўйин кўрсатяпти. Натижада қўқонликлар бекорга юқори ўринларда боришаётгани йўқ. Бугун ҳам яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Сабаби, "Бунёдкор"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. "Қўқон-1912" эса омадли сериясини давом эттиришга ҳаракат қилади.

Факт: Бугунги баҳс "Қўқон-1912" учун сафардаги 6-ўйин бўлади. Жамоа аввалги беллашувларнинг иккитасини ўз фойдасига ҳал этган ва уч марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-6. "Қўқон-1912" сафарда 9 очколи бўлган.

Биласизми? "Қўқон-1912" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлмаган. Умуман олганда, бу жамоа қаторасига 11 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Мана буни натижа деса бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика