

Бугун "Ал Сайлия" Қатар Юлдузлар лигаси 17-турида "Умм Салал" билан ўйин ўтказади.
Бу учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов дебют қилишлари мумкин. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:35да бошланади.
Бундан ташқари соат 18:25да "Ал Харайтиат" - "Ал Хор" учрашуви бошланади. "Харайтиат" сафида ўзбекистонлик Санжар Турсунов фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор.
Маълумот учун, "Ал Сайлия" Қатар Юлдузлар лигасида 15 очко билан 11-поғонада бормоқда. "Ал Харайтиат" ҳам 15 очко билан 10-ўринда.



