Бугун 27 йиллик халқаро хотира турнири старт олди

Narzulla Saydullayev
11 апр 2016
Бугун марҳум "пахтакорчилар" Владимир Фёдоров, Михаил Ан ва Олим Аширов хотирасига бағишланган "Ҳамюртлар Кубоги" старт олди.
Тошкент вилояти Футбол федерацияси масъуллари бошчилигида ўтказиб келинадиган мазкур турнир халқаро мақомда бўлиб, 27 йилдан буён мунтазам равишда ўз ғолибларини аниқлаб келади. Мусобақада ҳар йили Республикамиз ва қўшни юртлардан ташриф буюрадиган 40дан ошиқ болалар жамоаси қатнашади. Хусусан, бу йил ҳам 50та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Иштирокчиларнинг бири Қозоғистондан ташриф буюрган болалар жамоасидир.

Жамоалар Тошкент вилоятининг олти ҳудудида гуруҳ босқич ўйинларини ўтказади. Гуруҳ ғолиблари аниқлангач, финал ўйинлари Қибрайда бўлиб ўтади. Финал баҳси 16 апрелга белгиланган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia