Бугун 22:00да ЕВРО-2016га қуръа ташланади
12 дек 2015 14:27
Янгиликлар
Бугун 22:00да ЕВРО-2016га қуръа ташланади
Бугун, 12 декабрь куни кейинги йил Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати финал қисмига қуръа ташлаш маросими ташкил этилади.
"UzreportTV" телеканали Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган ушбу тадбирни тўғридан-тўғри намойиш этади. Ушбу маросимда қайси юлдузлар иштирок этиши ҳақида маълумотни кеча бергандик.
Қуръа ташлаш жараёнида жамоалар қуйидаги саватчаларда бўлишади:
1-саватча: Франция, Испания, Германия, Англия, Португалия, Бельгия
2-саватча: Италия, Россия, Швейцария, Австрия, Хорватия, Украина
3-саватча: Чехия, Швеция, Польша, Руминия, Словакия, Венгрия
4-саватча: Туркия, Ирландия, Исландия, Уэльс, Албания, Шимолий Ирландия
Қуръа маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Бошқа шаҳарлардачи?

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар