

- "Андижон" раҳбарияти биз ҳақимизда яхши қайғурмади. Баъзида ўз пулларимизга овқатланиб, учрашувларга борганмиз. Бундан ташқари, бизга келишилган пулларни беришмади.
- Клубнинг сиздан қарзи қолганми?
- Ҳа. Аммо бу пулларни тўлашмаса керак деб ўйлайман. Улар ҳақида эшитишни ҳам истамайман, шунчаки у ердан ҳужжатларимни олиб кетмоқчиман.
- Ўзбекистонда ўтказган вақтингиздан ижобий хотиралар борми?
- Кўпроқ менга "Андижон" мухлислари ёқди.
- Ҳозир янги жамоа қидиряпсизми?
- Қишки танаффусни кутяпман. Чет эл жамоасини топсам яхши бўларди.



