

Кейинги босқичга чиқиш масаласи Туринда бўлиб ўтган жавоб учрашувида ҳал бўлди. Матейс де Лигт боши билан урган гол Амстердам клубини ярим финалга олиб чиқди.
Қизиқ маълумот: 2010 йилнинг 18 февралида "Аякс" ҳамда "Ювентус" ўртасида Европа лигаси 1/16 финал учрашуви бўлиб ўтган. Ўша баҳсда Клаудио Маркизио ва Жанлуижи Буффонни Матейс де Лигт ва Андре Онана майдонга олиб тушган экан.

9 йил ўтиб бу болакайлар Италия грандини Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишди.



