Буффон Италия терма жамоаси бош мураббийини қўллаб-қувватлади

Aslanov Jasurbek
8 окт 2017
Италия терма жамоаси сардори Жанлуижи Буффон Македонияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан (1:1) сўнг танқидга учраган миллий жамоа бош мураббийи Жампьеро Вентурани қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, италияликлар мундиалга чиқиш учун плей-офф баҳсларида қатнашишади.

"Мураббий терма жамоага ёшларни жалб қилди. Йил давомида яхши натижалар бўлди.

Доимий ўсиш керак. Клубда оғир дамларни ўтказсангиз, терма жамоада ҳам ишончни йўқотиб қўйишингиз мумкин.

Мураббийга айтилган гаплар тўғри деб ўйламайман. Йил давомида у ҳаммасини тўғри бажарди ва икки учрашув барча меҳнатни йўққа чиқара олмайди" - дейди Буффон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia