

"Доннарумма атрофидаги воқеалар? Маслаҳат бермайман, чунки ўзим доимо хато қилганман. Бу ортиқча. Биз Жижи билан 15 дақиқа суҳбатлашдик, аммо нима ҳақида эканлигини айтмайман. У "Милан"да қоладими, йўқми, билмайман, шунчаки унга бахт келтирадиган нарсани айтаман" - дейди Буффон.
Италия ОАВнинг сўнгги маълумотларига кўра, Доннарумма 3 июль куни келажаги борасида якуний қарорни қабул қилади. Олдинроқ Жанлуижи Доннарумма 2018 йилнинг ёзида "Реал"га ўтиши ҳақида эълон қилинган эди.


