

"Марионинг "Марсель"даги ишлари яхши. У терма жамоага жуда мос. Франция чемпионати кучли эмас дейишади. Бу лига тактика борасида кучли эмасдир, аммо ушбу мусобақа техника ва жисмоний ҳолат бўйича анча сифатли. ПСЖдан ташқари "Лилль" ва "Лион" ҳам А Серияда кучли бешликка кирган бўларди" - дейди Буффон.
Балотелли жорий мавсум Лига 1нинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол урди ва 1та голли пас берди.



