"Буде-Глимт" автобуси Лондондаги йўлда тиқилиб қолгани сабабли футболчилар стадионга пиёда йўл олди

Оқил Абдубарноев
7 окт 2022
Бир неча куни илгари Европа лигаси доирасида "Арсенал" — "Буде-Глимт" учрашуви бўлиб ўтди.

Клуб автобуси билан юзага келган ноқулайлик сабабли жамоа аъзолари "Эмирэйтс"га пиёда боришга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, автобус Лондон шимолидаги кичик йўлакдаги бурилиш жараёнини амалга ошира олмаган ва жойида қолиб кетган. Футболчилар эса майдонга қадар пиёда сайр қилишларига тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув "Арсенал"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.




Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Talksport