

Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.
"Манчестер Сити" АПЛ, Англия Кубоги ва УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва мавсумни требл билан якунлаган иккинчи инглиз клубига айланди. Илгари бу ишни 1998/99 йилги мавсумда фақатгина "Манчестер Юнайтед" уддалаганди.
"Бу ёқимсиз. Лекин футбол ўзи шунақа. Доимий равишда энг яхши футбол кўрсатган ва кўплаб совринларни қўлга киритган энг яхши жамоа ("Сити" – таҳр). Улар учта кубокни олишди, офарин. Биз шунчаки олдинга интилишимиз керак. Уларни сақлаб қолиш "Манчестер Сити"га боғлиқ. Биз уларга етиб олиамизми ёки йўқлиги ўзимизга боғлиқ.
Уларни табриклайман. Бу – футбол. Янгилик ё 'қ. Бир неча йил аввалги "Барселона" ва "Реал"ни эсланг – улар доимий равишда энг яхши жамоалар эди, шунинг учун ҳам совринларни қўлга киритишганди. Манчестердаги "Ман Сити" паради бизга мотивация берадими? Ҳа, 100 фоиз", – деди Рэшфорд.
"Сити" АПЛда "Юнайтед"дан 14 очко олдинга ўтиб кетди. Шунингдек, "шаҳарликлар" Англия Кубоги финалида "қизил иблислар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



