UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Бу сотқинлик". Луис Энрике қизи ўлимидан сўнг унинг ўрнини эгаллаб, жамоада қолишни истаб қолган Морено ҳақида гапирди Янгиликлар

"Бу сотқинлик". Луис Энрике қизи ўлимидан сўнг унинг ўрнини эгаллаб, жамоада қолишни истаб қолган Морено ҳақида гапирди

ЖЧ-2018дан сўнг Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, аммо қизида аниқланган рак ва унинг вафотидан сўнг мураббий истеъфога чиқди.

2019 йилнинг март ойида Энрике ўрнини унинг ёрдамчиси Роберт Морено эгаллади. У Испанияни Еврога олиб чиқди, аммо Руминияга қарши баҳсдан сўнг кетди, Энрике терма жамоага қайтди.


Ёзишларича, Морено истеъфони жуда оғир қабул қилибди: Футболчиларга ишдан бўшагани ҳақида айтиб, йиғлади ва Руминияга қарши баҳсдан сўнг матбуот-анжуманида иштирок этмади. У бош мураббий сифатида Еврога боришни жудаям истаган эди. Шу сабабли Энрике билан жанжаллашиб қолди.


Луис Энрике чоршанба куни матбуот-анжуманида ушбу воқеа бўйича ўз талқинини айтиб берди. Ушбу анжумандаги асосий сўзларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:


- Энрике терма жамоадан кетганидан сўнг Морено билан фақат бир марта - 12 сентябрда учрашди. Улар 20-30 дақиқа суҳбатлашишди ва Морено Энрикега Евро-2020да асосий мураббий бўлиб ишлашни хоҳлаётганини, Луис штабига эса турнирдан сўнг қайтмоқчилигини маълум қилди.


"Бундан ҳайрон бўлмадим, чунки у қандай ишлаётганини кўрдим. Бироқ бу мен учун сотқинлик, мен бундай қилмаган бўлардим. Менинг штабимда бундай феъл-атворга эга инсон бўлишини истамайман. Шуҳратга интилиш яхши, аммо бу хаддан ташқари кўпайиб кетиши - катта камчилик. Айнан шу сабаб қуйидаги қарорни қабул қилдим: Уни бошқа ёрдамчим сифатида кўрмоқчи эмасман. Учрашувни яхши кайфиятда якунладик. Кейин ўз штабимдагиларга қўнғироқ қилиб, уларнинг фикри билан қизиқдим" - дейди Луис Энрике.


- Энрикенинг айтишича, Моренонинг истеъфосида Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес ва спорт директор Хосе Молина иштирок этгани йўқ. "Роберт Морено бу ерда йўқлигига ягона жавобгар инсон - фақат мен".


- Моренонинг ишига эътироз йўқ, Испания терма жамоаси саралашни жуда яхши якунлади. "Профессионаллик жиҳатидан Моренони танқид қила олмайман, у яхши мураббий. Унинг ниятлари ўзгаргунига қадар Робертга шубҳа қилмаганман. Тўғри, бу вазиятда яхши иш қилмаяпман, аммо ёмон иш содир бўлди деб ҳам бўлмайди. Келинг, аҳлат титмай қўя қолайлик".


- Энрике қадр-қиммат ҳақида ҳам гапирди: "Кимдир азият чекишидан қувонмайман, аммо ҳеч нарсадан афсусланмайман. Бу иш учун қисман жавобгарман. Қадр-қиммат ҳақида ҳеч кимга дарс ўтиш ниятим йўқ, бироқ бизнинг ишимизда бу жуда муҳим, чунки биз келажак авлод учун намунамиз.

Ҳаётий вазиятлар инсон феъл-атворини, унинг ҳақиқий юзини кўрсатиб беради. Улар кимга ишониш мумкин, кимга эса йўқлигини намойиш этди. Энди шунга қараб иш қиламан".


- Энрике Морено ҳақида жуда кўп гапирганидан хатто Евро-2020 учун мураббийлар штаби ҳақида гапираётиб Робертни ўзининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи сифатида эълон қилиб юборди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика