UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  1 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  2 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди Янгиликлар

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди

Бир неча соат олдин ЎФА матбуот хизмати йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олди. Одатда дарвозабонларнинг энг яхши футболчи номинациясида бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги бор 2008 йил Игнатий Нестеров бу борада имкониятга эга бўлган, якунда совринга Сервер Жепаров эга чиққан. Кипер учинчи бўлган. 

Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. Номзодлар қаторига киритилган илк посбон Юрий Шейкин ҳисобланади. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби шу мавсумда Нестеров сингари учинчи поғонадан жой олган. 


1994 йил. Юрий Шейкин ("Трактор") 3-ўрин

1996 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

1997 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

2008 йил. Игнатий Нестеров ("Пахтакор") 3-ўрин


Қизиқ фактлар:

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш.

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3 нафар хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика