

Ушбу ҳафтада Non-лигалар, яъни, бешинчи ва ундан пастки лигаларда кўплаб баҳслар бошқа кунга қолдирилди. Бензин йўқлиги сабабли футболчилар ўйинга етиб кела олмаслигини маълум қилган.
28 сентябрь кунги маълумотга кўра, лигаларнинг 35га яқин баҳслари бошқа кунга кўчирилган. Жанубий ва шарқий лигаларнинг (еттинчи ва саккизинчи) барча ўйинлари тўхтатилган.
Айни дамда Англияда фақатгина АПЛ ва Чемпионшип баҳслари ўз вақтида ўтказилмоқда. Қолган лигаларда эса ҳаёт тўхтаб қолган.



