Бу қизиқ! Австралия - Ўзбекистон учрашувида 100 фоизлик натижа қайд этилди

Mirjalol Normatov
23 янв 2024
Яқиндагина Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ўйиннинг якуний статистикасига эътибор берадиган бўлсак, томонлар биттадан аниқ зарба йўллашган ва бу голга айланган. Яъни, термалар имконятлардан 100 фоиз фойдаланишган. Австралия 6 марта, ватандошларимиз эса 2 бора ноаниқ зарба беришган.

Аниқ зарбалар: 1 - 1

Ноаниқ зарбалар: 6 - 2

Тўпни ушлаб туриш: 56% - 44%

Бурчак зарбалари: 3 - 0

Оффсайдлар: 4 - 4

Фоллар: 10 - 9

Сариқ карточкалар: 2 - 3


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia