"Бу "Манчестер Сити"нинг Родрисиз уч ўйиндаги учинчи мағлубияти бўлди" — Алан Ширер
10 окт 2023 11:32
Янгиликлар
"Бу "Манчестер Сити"нинг Родрисиз уч ўйиндаги учинчи мағлубияти бўлди" — Алан Ширер
Таниқли мутахассис Алан Ширер "Манчестер Сити" натижаларининг Родрига боғлиқлигини таъкидлади.
"Бу "Манчестер Сити"нинг Родрисиз уч ўйиндаги учинчи мағлубияти бўлди, у ўтган ой "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси туфайли дисквалификациясини ўтамоқда – улар усиз эҳтиёткор кўринишмоқда. Хоҳ ўзи уйида бўлсин, хоҳ меҳмонда "Сити"нинг исталган рақиб билан тўп билан ҳужум қилишига ўрганиб қолганмиз, аммо бу сафар бундай туюлмади. Улар унчалик яхши ўйнашмади ва бунинг хунини тўладилар", – деди Алан Ширер.
Эслатиб ўтамиз, Родри дисквалификасця туфайли учта ўйинни ўтказиб юборди, шу жумладан, АПЛдаги иккита ўйинни. Уларнинг ҳар бирида испанияликсиз "Манчестер Сити" мағлубият аламини тотиб кўрди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар