"Бу жамоа исталган рақибини босиб ўтиб кетиши мумкин" — Суперлига бугунги учрашувлар олдидан мутахассис фикри

Iskandarov Abdulaziz
9 апр 2023
Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган яна 2та учрашув бўлиб ўтади

"Навбаҳор" Тошкентда ОКМК, "Сурхон" Қаршида "Насаф" меҳмони. Собиқ футболчи, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев мазкур учрашувлар олдидан мутахассис сифатида фикрлари билан ўртоқлашди.


ОКМК - "Навбаҳор"

— "ОКМК - "Навбаҳор" аввал айтганимдек турнинг афишаси ҳисобланади. Иккита тенг кучга эга жамоа ва иккисининг ҳам ҳужум чизиғи кучли. Қолаверса, сўнгги учрашувларни мазмунли ўтказишмоқда. Шубҳасиз чиройли ўйин бўлади. "Навбаҳор" мухлисларини яхши биламиз. Бугун мезбонларга қараганда меҳмон жамоа ишқибозлари кўпчиликни ташкил қилиши мумкин. Умуман томошабоп яхши футбол кўрамиз. 


"Насаф" - "Сурхон"

— "Насаф" яна аввалги даражасига чиқа олишини аста-секинлик билан кўрсатиши керак. "Сурхон" ҳам сўнгги тўртта турди исботладики енгил жамоа эмас. Исталган жамоани босиб ўтиб кетиши мумкин. Қисқаси чақилмас "ёнғоқ" эканлигини кўрсатиб бўлди, деб ўйлайман. Муросасиз, олдиндан ким ютишини айтиб бўлмайдиган баҳс. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia