UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  0 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  5 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  14 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  7 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  3 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3 09:27"Каттақўрғон" яна икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади  2 08:59Ғалабани қўлдан чиқарган Пеп Гвардиола матбуот анжуманида нималар деди?  1

"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин Янгиликлар

"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин

Франциялик таниқли журналист Даниэль Риоло ПСЖнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Дезире Дуэнинг ЕЧЛ доирасидаги "Монако"га қарши баҳсдаги (3:2) ҳаракатларига эътибор қаратди.

Ўйин давомида Дембеленинг ўрнига захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этган Дуэ голини қулоқларини ёпиб нишонлаган эди.

Можаронинг илдизи қаерда?

Яқиндагина Франция чемпионати доирасидаги "Ренн"га (1:3) қарши ўйиндан сўнг Усмон Дембеле жамоадошларини танқид қилиб: "Агар ҳар ким фақат ўзи учун ўйнаса, совринларни қўлга киритиб бўлмайди", деб айтган эди. Кўпчилик бу танқидни айнан ёш Дуэга қаратилган деб ҳисоблаган.

Риолонинг хавотири:

Журналистнинг фикрича, Дуэнинг бу ишораси жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин:

"Голдан кейин қулоқларни ёпиб олиш — бу танқидни қабул қилмаслик белгиси. Агар бу танқид ОАВ томонидан бўлганида, муаммо йўқ эди. Лекин бу ерда гап жамоадошлар ҳақида кетмоқда. Бу ишораси билан у гўёки Дембелега овозингни ўчир дегандек бўлди.

Менга Дуэнинг характери ва унинг бироз мағрурлиги ёқади, у фантастик ўйин ўтказди. Бироқ бундай ҳаракатлар кийиниш хонасида Дембеленинг: «Бу менга қаратилганмиди?» деган саволига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирги футболчилар бундай майда нарсаларга жуда таъсирчан бўлиб қолишган", — деди Риоло "After Foot" дастурида.

ПСЖ кийиниш хонасидаги вазият қанчалик жиддий эканини тез орада билиб оламиз. Луис Энрике ёш иқтидор ва тажрибали юлдуз ўртасидаги бу "совуқ уруш"ни тўхтатиб қола оладими?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 фев 17:20:44
Azizbek Rustamovich
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугунги футболга Йерро, Зидан, Роналдо, Раул, Пуйол каби сиймолар етишмаяпти.
To‘g‘ri. Futbolchilar injiq va provakator bo‘lib ketishdi
..
   
18 фев 20:24:23
Qirol Zidan
Бугунги футболга Йерро, Зидан, Роналдо, Раул, Пуйол каби сиймолар етишмаяпти.
   
18 фев 19:46:42
Mir Jaxon
Sabab oddiy intizomiy choralar ko'rilmayapti hammasi zvesda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика