UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин Янгиликлар

Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин

Теглар :  АПЛ Дэвид Кут
АПЛда фаолият олиб борувчи ҳакамлардан бири Дэвид Кут гиёҳванд моддалар базмини ўтказмоқчи бўлган.

42 ёшли маҳаллий ҳакам Англия Лига Кубоги доирасида "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" (2:1) баҳсида захира ҳаками сифатида ишлаган.

"The Sun" хабарига кўра, 31 октябрь куни соат 19:38да, яъни, баҳси стартига 37 дақиқа қолганида Travelodge тизими орқали меҳмонхона буюртма қилган ва 20:04да, яъни, баҳси стартига 11 дақиқа қолганида бу ҳақда дўстига маълум қилган. Баҳс танаффусида эса: "Тайёрланяпсан деган умиддаман", деб хабар ёзган.

Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб борган ҳакамнинг дўсти эса шундай дейди: "Ўйин кунида у менга жуда кўп марта баҳс якунланганидан кейин базм ўтказишни истаётганини ёзди. Ўйин бошланишига 11 дақиқа қолганида билдиришномани менга ҳам жўнатди. Танаффусда ҳам буни ёзгани мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. У ўйинга эмас, эътиборини гиёҳванд модда базмига қаратганди. У билан кўришгим келмади ва бормаслигимни айтиб қўйдим. У бундан ғазаб отига минди ва меҳмонхона брони компенсацияси учун 74 фунт тўлашим кераклигини талаб қилди".

Қайд этиш керак, Кут 27 октябрь куни "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида ҳам ишлаган ва сўнгги дақиқада манкунианликлар дарвозасига пенальти белгилаганди. Бу эса кейинчалик расмий равишда хато бўлганлиги тан олинди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика