Б.Силва: “Термада кундузи кўпчилик карта ё Playstation ўйнаб вақт ўтказади, Роналду эса … “

Eldor Akmurzayev
17 июн 2020
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳамюрти Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Фарзандларим ва набираларимга Криштиануга голли узатмалар берганимни айтиб беришим жуда зўр бўлади. У майдонда ва ундан ташқарида ҳам намуна ҳисобланади.

Терма жамоада эрталаб биргаликда машғулот ўтказамиз. Кундузи барча карта ёки Playstation ўйнайди, аммо Роналду спорт залига боради. Унга мухтож бўлган энг муҳим паллаларда эса у доимо ёнингизда туради.

Лионель Месси ёки Криштиану? Бу баҳсни тўхтатиш қийин. Ўйлашимча, уларнинг ўйинларини кўриш имкониятига эгалигимиздан миннатдор бўлишимиз зарур. Улар дунёнинг энг яхши икки футболчиси ва эҳтимол бутун тарихдаги ҳам”, дейди Бернарду.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal