

"Кўплаб клублар Бруну каби футболчини сафига қўшиб олмоқчи бўлиши нормал ҳолат. Худди шу нарса бизнинг бошқа футболчиларимизга ҳам тегишли. Лекин биз энг яхши ўйинчиларни сақлаб қолмоқчимиз. Бруно, шубҳасиз, дунёнинг энг яхшиларидан бири, шунинг учун бизнинг фикримиз ўзгармади. Биз Брунунинг шу ерда қолишини истаймиз. У сотилмайди", – деди Аморим матбуот анжуманида.
Бруну Фернандеш шу йилнинг кузида 31 ёшга тўлади. Ярим ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.



