

"Олдинда жуда қийин вазифа турибди, бироқ биз уни бажаришимиз керак. Олдиндаги иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Бугун оқшомгача мақсадимиз охирги учта ўйинда ғалаба қозониш эди, буни уддалай олмадик", – деди хавбек.
"Копенгаген" ушбу мавсум Чемпионлар Лигасида илк ғалабасини қўлга киритди ва "А" гуруҳида 4 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Юнайтед" 3 очко билан охирги поғонани эгаллаб турибди.



