Британия ҳукумати футбол клубларига Суперлигада ўйнашни тақиқлайди

Sherzod Nurmatov
21 дек 2023
Махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Буюк Британия Маданият, ОАВ ва спорт департаменти Суперлига ҳақида баёнот берди. Ушбу лойиҳани яратиш мавзуси Европа Иттифоқи суди қароридан кейин яна долзарб бўлиб қолди.

"Алоҳида мусобақа яратишга уриниш бутун инглиз футболида ҳал қилувчи дақиқа бўлди. Бу уриниш мухлислар, клублар ва ҳукумат томонидан бутунлай қораланди.

Биз аллақачон кескин чоралар кўрганмиз. Яқин келажакда биз инглиз клубларининг бундай турнирларда иштирок этишига тўсқинлик қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этамиз", – дейилади вазирлик хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Independent