

"Фаолиятимни якунлар эканман, ҳозир ғамгинлик ва ғурурни ҳис этяпман. Севимли спорт туримда она юртим шарафини ҳимоя қилиш - бу катта тажриба. Австралия шарафини ҳимоя қилганимдан ғурурланаман.
Бу фаолиятим давомида жуда кўп яхши хотираларга эга бўлдим, аммо ёшларга жой бериш учун вақт келди" - дейди Брешиано.
Марк Брешиано Австралия терма жамоасида 2001 йилдан 2015 йилгача тўп тепди ва шу давр мобайнида 84та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол урган.



