Breaking: Шомуродов "Рома" аъзосига айланди!

Sherzod Nurmatov
29 июл 2021
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Рома" Элдор Шомуродовнинг трансферини ҳал этди.

Трансфер тез орада расман эълон қилинади. 

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача "Рома" манфаатларини ҳимоя қилади. "Женоа" футболчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда пул ишлаб олади.

26 ёшли ҳужумчи "Ростов"дан "Женоа"га ўтган йилнинг октябрида 7,5 миллион еврога ўтган эди.

Форвард 32 ўйинда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани қайд этди.

Жозе Моуринью бошчилигидаги "Рома" янги мавсумда Конференциялар Лигасида ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira