Бразилиялик Роналдо унинг учун футбол оламидаги энг ёрқин шахс кимлигини айтди
23 окт 2022 08:55
Янгиликлар
Бразилиялик Роналдо унинг учун футбол оламидаги энг ёрқин шахс кимлигини айтди
“Реал” собиқ форварди Роналдо мадридликлар устози Карло Анчелоттини эътироф этди.
“Менимча, европалик мутахассис Бразилия ТЖда ишлай олади. Гвардиола ёки Анчелотти каби мураббийлар. Улар терма жамоада ақлбовар қилмас нарсаларнинг уддасидан чиқиши мумкин. Бу футболимизнинг кейинги юз йиллик тарихини ўзгартира олади.
Мен учун Карло – футбол оламидаги энг ёрқин шахс. У фақат менга эмас, барча учун дўст. Уни ҳамма яхши кўради. Қойилмақом мураббий: футболни кўриш, ўйинчиларни тушуниш қобилияти. У барча унвонларга лойиқ”, дея қайд этган Роналдо.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар