Бразилияда "Қирол Пеле" кунини белгиловчи қонун лойиҳаси маъқулланди

Оқил Абдубарноев
21 дек 2023
Бразилия депутатлар палатаси ҳар йили 19 ноябрда нишонланадиган “Қирол Пеле куни”ни белгилашни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, 1969 йилнинг айнан шу куни машҳур футболчи фаолиятидаги мингинчи голини урди.

Пеле 2022 йилнинг 29 декабрь куни оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг 82 ёшида вафот этди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: cbf.com.br