Бразилияда Неймарнинг ўрнини ким эгаллаши эълон қилинди

Eldor Akmurzayev
7 июн 2019
Хабарингиз бор, Бразилия терма жамоаси форварди Неймар жароҳати сабаб яқинлашиб келаётган Америка Кубогини (Copa America) ўтказиб юборадиган бўлди.

Унинг таркибдаги ўрнини тўлдириш мақсадида «Челси» ҳужумчиси Виллиан чақирилди. Аввалроқ, Неймар оёғидаги жароҳати жиддийлиги ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, бўлажак мусобақа 15 июнда бошланади ва 7 июлга қадар давом этади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: cbf.com