Бразилия ва Чили март ойида "Эмирейтс"да ўйнашади

Narzulla Saydullayev
31 янв 2015
29 март куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида Бразилия ва Чили ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу жамоалар ЖЧ-2014 плей-оффида тўқнаш келишганди. Бразилия ўша ўйинда пенальтилар сериясида ғолиб бўлишганди.

Март ойидаги баҳс иккала жамоа учун Копа Америкадан олдин тайёргарлик бўлади. "Эмирейтс"да "Челси" вакиллари Рамирес, Оскар, Виллиан ва "Арсенал"нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес майдонга тушишлари кутилмоқда.

Бразилия терма жамоаси "Эмирейтс" стадионида еттинчи бор ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru