

"Фенербахче" 32 ёшли бразилиялик футболчи билан 4 йилга мўлжалланган шартнома тузди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Густавонинг трансфери турк клубига 6 миллион еврога тушган.
Футболчи фаолияти давомида "Марсель"дан ташқари "Коринтианс Алагоано", КРБ, "Хоффенхайм", "Бавария" ва "Вольфсбург" клубларида ўйнаган.





