Бразилия терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2018 ярим финалигача ўз жамоасига ёрдам бера олмайди

Aslanov Jasurbek
25 июн 2018
Бразилия терма жамоаси Дуглас Коста ўз жамоасига ЖЧ-2018 ўйинларида бошқа ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Тиббий текширув натижаларига кўра, футболчи жароҳатидан қутилиши учун 15-20 кун керак бўлади. Шундай қилиб, агар Бразилия терма жамоаси турнирнинг сўнгги босқичларигача етиб борса, Коста жамоадошларига мундиал ярим финали ёки финалида ёрдам бериши мумкин.

Олдинроқ, Коста Бразилия - Коста-Рика учрашувида жароҳат олгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte