Бразилия президенти терма жамоанинг мундиалдаги мақсадини айтди

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2022
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ўз мамлакати терма жамоаси Қатардаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишига умид қилмоқда.

"Сўнгги ғалаба қўлга киритилгандан сўнг, орадан 20 йил ўтди. Ишончим комилки, Бразилия яна Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши вақти келди.

Бошқа жамоалар кучсизроқ. Криштиану Роналду аввалгидек ўйнамаяпти. Шунинг учун мен муваффақиятга умид қиламан".

Бразилия "G" гуруҳида Сербия, Швейцария ва Камерун билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic