UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди? Янгиликлар

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди?

Бразилия терма жамоаси футзалчилар Коста-Рикага қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервьюлар беришди.

Бразилия терма жамоаси футзал бўйича мундиалда биринчи бўлиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. "Пентакампеон"лар нимчорак финалда терма жамоамизни мағлуб этган Коста-Рикани йирик 5:0 ҳисобида таслим этишди. Биз эса бразилиялик футзалчиларнинг учрашувдан кейинги фикрлари билан қизиқдик.


"Қийин ўйин бўлишини билардик. Плей-офф босқичида бошқа даражалари ўйинлар бўлади. Мағлуб бўлган жамоа уйига жўнаб кетади. Барчаси масъулиятни ўз бўйнимизга олган ҳолда майдонга тушдик ва ғалаба қозондик. Плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувни ўтказиб олдик ва энди эса кейинги рақиблар ҳақида ўйлашимиз керак. Биз 5та гол урдик ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Бу яхши натижа деб ўйлайман. Буёғига фақатгина чорак финал ҳақида ўйлашимиз керак бўлади. Ушбу мусобақа якунланганидан сўнг Бразилияга Жаҳон чемпионлари сифатида қайтиш бизнинг асосий мақсадимиз", - дея фикр билдирди мусобақа тўпурари Марсел.

"Плей-офф баҳслари олдинроқ ўтказилган учрашувлардан бироз фарқ қилади. Фикримча, яхши ўйин ўтказдик ва ўйин давомида хотиржам эдик. Биз кўпроқ ҳимояда хатосиз ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумдаги маҳоратимизни намойиш этиб, имкон қадар кўпроқ голлар уришга интилдик. 1/4 финал босқичи бундан-да қийинроқ кечиши аниқ. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий, аммо биз нимага қодир эканлигимизни биламиз ва кейинги босқичга ўтиш учун ажойиб имкониятимиз бор", - дея фикр билдирди Марлон.


"Бугунги учрашувда ўзимизга керакли бўлган натижага эриша олдик, менимча. Гол ўтказиб юбормадик ва кейинги учрашувларга қадар ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак. Чорак финалда бизни Эрон ёки Марокаш терма жамоалари кутиб турибди. Икки рақиб ҳам ўта кучли. Бизда қарор қабул қилишга имконият йўқ ва шу сабабли ҳар бир рақибга қарши ўйнашга мажбурмиз. Кўпчилик бизни мусобақа фаворитлари деб аташмоқда, аммо бу ҳеч нимани исботламайди. Биз эндигина нимчорак финалдамиз", - дейди Бразилия терма жамоаси юлдузи Феррао.

"Коста-Рикага қарши учрашув осон кечмаслигини билардик. Рақибимиз жуда тезкор жамоа эканлигидан хабаримиз бор эди. Умумий олганда, яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Бизни кейинги босқичда янада қийинроқ рақиб кутиб турибди. Ҳозир бироз дам олишимиз ва ундан сўнг кейинги рақиб ҳақида ўйлашимиз керак", - дея айтиб ўтди Негиньо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика