

"Globo" хабарига кўра, клубдагилар айни дамда молиявий томондан қийинчиликларга учрамоқда. Шу боисдан, форвардни тезроқ сотиб юборишга интилишмоқда. Айни дамда унга "Милан", "Рома" ва "Реал" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.
Педро бу мавсумда 19 учрашувда 10 гол киритишга муваффақ бўлди. Тўпурарнинг трансфер нархи 25-30 млн евро атрофида баҳоланмоқда.



