

Замбиялик футболчи ирсий юрак хасталиги туфайли футбол ўйнашни давом эттира олмайди.
Ўлимга олиб келадиган юрак-қон томир асоратлари туфайли футболчи профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди.
"Брайтон" Мвепуни даволаш ва тикланишда қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Ярим ҳимоячи иккинчи мавсумини "Брайтон"да ўтказди. Бунгача у Австриянинг "Зальцбург" ва "Лиферинг" жамоаларида тўп тепган.



