

- "Барселона" ўз уйида ўйнайди ва улар қандай бўлмасин фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишади.
Биз бу тўқнашувда жуда яхши ўйнашимиз ва ўз қуролларимиздан тўғри фойдаланмоғимиз лозим. Бутун жамоамиз ушбу беллашувни интиқлик билан кутмоқда. "Манчестер Сити" учун бу ўйин жуда муҳим саналади.
Мен учун жаҳон футболига йўл очган стадионга қайтиш албатта ёқимли ҳолат. "Барселона"да имкон қадар ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилганман.
Каталонияликларга қарши баҳсда барча жамоада имконият бўлади. "Барселона"да жуда кўплаб юқори даражадаги футболчилар бор.


