UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"  0 01:33"Лейпциг" "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи йил Германия кубогини қўлга киритди  0 01:25U-20 ЖЧ. Исроил экстра-таймда камбэк амалга ошириб, Бразилияни мағлуб қилди ва ярим финалга йўл олди  20 01:04Иван Бошкович: "Арал" билан бирга кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик"  6 00:51"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"  0 00:06Денис Бушуев: "Бугун кўрсатган ўйинимиз учун мухлислар ва раҳбариятдан узр сўрайман"  1 23:31А Серия. "Интер" сўнгги турда ғалаба қозонди. Кейинги рақиб – "Манчестер Сити"  6 23:24Франция. ПСЖ – "Клермон": Месси Париж клубидаги сўнгги учрашувини бошланғич таркибда бошлайди  2 23:17Расман: Эден Азар мавсум охирида "Реал"ни тарк этади  6 23:11Тен Хаг: "Мағлуб бўлдик, ҳафсаламиз ҳам пир бўлди, аммо йигитларимдан фахрланаман"  10 22:34Қозоғистон. "Ордабаси" "Атирау" устидан ғалаба қозонди. Абдихолиқовдан гол, Умаровдан ассист  1 22:10Ўзбекистон кубоги. "Турон" биринчи, "Бухоро" эса иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди. "Шўртан" ва "Янгиер" мусобақани тарк этди  7 22:03Лионель Мессининг олдида тўртта йўл бор. Футболчи тез орада улардан бирини танлайди  14 21:40Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди"  5 20:59"Манчестер Сити" Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, требл сари иккинчи қадамни ташлади  87

Бойчиборнинг қайрилган қаноти энди парвоз қила оладими? Янгиликлар

Бойчиборнинг қайрилган қаноти энди парвоз қила оладими?

"Сурхон" учун молиявий масалалар борасида диққат марказида туриш бегона ҳолат эмас.

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг энг катта меросларидан бўлган "Алпомиш" достонидаги персонажларни қизларнинг кетидан юришни камайтириб, диққат-эътиборини олийгоҳга ўқишга киришга қаратган ҳамда абитуриент деган фахрий унвонга эга бўлган ака-укаларимиз яхши билишади.

Ушбу номга сазовор бўлиб, асарни қайта-қайта ўқиган ёхуд тест учун ёдлаган кишилар Бойсун элидаги Бойбичор тулпорини яхши билишса керак. Бироқ гап бу ҳақда эмас, балки шу воҳага тегишли бўлган ҳамда лақаби "учар тулпорлар" бўлган "Сурхон" ҳақида.

Сурхондарёликлар 29 мартга қадар клубнинг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлигини бартараф этмаса, келгуси мавсумни қуйи лигада давом эттириши мумкинлиги билан огоҳлантирилди. Бу "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

10.2. Футбол клуби мусобақада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар, агар у лицензиялаш талабларини бажара олмаса, ЎФА тегишли қўмитаси лицензиялаш таҳлиллари асосида ўз хулосалари билан футбол клубини мусобақадан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда лицензиялаш талабини бажара олган қуйи лиганинг тартиб бўйича кейинги футбол клуби мазкур қатнашчи ўрнини эгаллайди.

"Сурхон" учун бу каби можаролар бегона эмас. Термизликлар Владимир Бубанья билан молиявий мажбуриятлар бажарилмагани юзасидан бир неча бор судлашди. Бундан ташқари, ўтган йили, ҳатто ундан аввалги йили  ҳам кўп футболчи ва ходимларнинг маош ва мукофот пулларини олишмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Янгиликлар чархпалагани бундан-да орқароққа айлантирадиган бўлсак, клуб билан боғлиқ шу каби воқеаларга дуч келамиз. Жумладан, калтакланган Жавоҳир Эсонқулов воқеаси ҳам айнан молиявий қарздорлик ортидан юзага келганди.

Шу-шу, замонавий талқинда айтадиган бўлсак, "Эски бассейн, эски сауна" қабилида "Сурхон" клуби ҳар йили муллажиринг билан боғлиқ муаммолар гирдобидан чиқа олмаяпти.

Мобил телефонимизда МЧС бизни қанчалик йўқлаб турса, ФИФА ҳам огоҳлантириш мактубларини шунчалик "Сурхон"га юбориб турибди.

Жумладан, 2020 йилнинг октябрида Бубанья иши учун 45 кун муҳлат берилди. Кейинчалик мазкур огоҳлантиришга жавобан "Сурхон" ўз даъвосини киритди. Сўнгра клубга трансфер тақиқи қўйилди. 2021 йил Владимир Бубанья олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Ўтган йили эса яна шу машмаша кўтарилди.

Қолаверса, клубни молиялаштириш борасида ҳам чигал вазият давом этмоқда. Бир вақтлар Испаниянинг Marca нашрида чиқиш қилган клубнинг ишлари майдонда эмас, майдон ортида "тики-така" бўлиб турибди.

Суперлигага "олиб чиқилган" клуб ўтган йили ўз майдонида бирорта учрашув ўтказмади ва бу аҳвол давом этадиган бўлса, жорий мавсум давомида ҳам "Сурхон" "пойтахт клуби"га айланади.

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

Ўтган мавсум лигада зўрға жон сақлаб қолган клуб йил аввалида янги лойиҳа бошлаш арафасида турганди ва таркибга номдор ўйинчиларни жалб эта бошлади. Бироқ "Eriell Group" хўжайини клубни сотиб олгач, негадир янги номлар келиш ўрнига мавжуд футболчилар ҳам кўч-кўронини йиғиштира бошлади. Қишки трансферлар ойнасида клбни ўндан ортиқ футболчи тарк этди, улар орасида испан легионерлари ҳам бор эди. Шунингдек, таркиб янгиланди. Испанлар ўрнига рус ва беларусь ўйинчилари жалб этилди. Бундан ташқари, жамоада Сергей Токов иш бошлади. Бироқ жамоанинг ишлари ҳамон қишлоқлардаги ёғингарчлик пайтидаги йўллар сингари кўриниш олмоқда. Аввалги муаммолар юзасидан сайтимизга клубнинг бир қатор футболчилари мурожаат билан чиқишган.

"Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

6 январь куни Сурхон ПФК МЧЖ устав фондидаги давлат улушини сотиш масаласига ва ниҳоят имзо чекилган. Шу билан бирга, Янги МЧЖ Сурхондарё футболини янги босқичга олиб чиқиш учун инвестиция киритишни мақсад қилган, вилоят ҳокимлиги чекига эса Сурхон ПФК МЧЖнинг шу вақтгача бўлган қарздорликларини бартараф этиш мажбурияти юклатилгани қайд этилганди.

Куни кеча Сурхондарё тўпроғида киндик қони тўкилиб, ўзи тенгқур жужуқлар билан тўп талашиб вояга етган ҳамда қадами Италиягача етган Элдор Шомуродов терма жамоа сафида гол уриш борасида тарихий рекордни такрорлади. Ушбу ўлка шу каби иқтидоларга бой. Фақатгина уларга кўмак берилиши лозим. Кўмак эса кимларнингдир чўнтагини қаппайтириши керак эмас. 

"Сурхон"га ҳам Алпомишнинг учар тўлпори бўлган Бойчибор сингари юксак парвозлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, тез орада жамоа муаммосини ҳал қила олади ва йил давомида клубнинг можаролари эмас, натижалари диққат марказида бўлади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+3   
25 мар 19:57:37
Илхом Алимурадов
Суихон! Факат олга!
+3   
25 мар 19:57:26
Илхом Алимурадов
Суихон! Факат олга!
+3   
25 мар 19:56:29
Илхом Алимурадов
Худо хохласа хаммаси жойига тушади, иншаоллох!
+2   
25 мар 19:58:35
Илхом Алимурадов
Сурхон!
+2   
25 мар 19:44:59
Bekzod Sharipov
Boychibor toychixon va uni gumashtalari qo'lida zanjirband. Alpomish zindonda. Boychibor zanjirdan qutulib, dumini tashlasagina Alpomish zindondan chiqadi janob jurnalist
+1   
26 мар 13:31:13
Real Madrid baribir Realda
Кабаев Дармоновлар, Бозоровлар, Тоировлар, Сухроб Салохиддинов Нефтчини кутарган инсонлар
+1   
25 мар 23:06:58
BXZ BXZ
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ас Салому алайкум ака. Авалам бор узур. Баъзан асабга тегишадида. Шу сурхонни ўйинини кўргим келмайди. Доим асабга ўйнайди. Ҳар йил шу аҳвол. Ўтган мавсум ҳам, кўрдийизу. Сал Сурхон ўзини қаддини рослай бошлаганди дар ҳол испаниялик мураббийни ҳайдашди. Қуйишқондан чиққаним учун яна бир бор!
Узирингизни Аллах кабул айласин . Биз катта ёшлилар у́зимизни хар доим босик тутишимиз керак , узр акл у́ргатмокчи эмасман лекин ёшларга сиз ва мени ёшимдагилар у́рнак . Сурхонни хар макомга солишлиги футбол мухлиси сифатида мани хам салбий карашга олиб келади . Сурхонни канчадан канча яхши футболчилари бошка вилоят ёки бошка мамлакатларда у́йнаб юришгани ва бир дона вилоят марказини жамоасига бармок остидан карашлиги яхши иш эмас . Майли хамма шу сохадаги инсонларга инсоф берсин .
   
26 мар 20:55:09
atamurat
Усы жергеде Эдорни тыгып. Бир рекорд орнаткан екен енди олгенше айтабереди
   
26 мар 07:27:57
Surxonchi
SURXON FAQAT G'ALABA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сурхон айни пайтда тугри йулда, таркибнинг 80 фоизи махаллий футболчилардан иборат. Факатгина эски рахбариятнинг кирдикорлари учун янги рахбариятнинг жавоб бериши хам тугри эмас. Бу ерда УФА, ПФЛ, керак булса хукук-тартибот органларидан катъийликни ва эски, айнан эски рахбарият устидан суриштирувларни амалга оширишларини сураган булардим
Еб кетганларга гапириб курсинчи футбол мутболини йигиштиради уфаси ю пфли хам!!! сурхонди шу ахволга келиши учун чемпионат азия хам анча тер тукган канча ковлади илхом тренер булган пайтлари!!! кайси е*** шу суперлигага чикарди узи хаммани душман килиб бир йил сабр килганда узи чикарди Андижон каби Нефтчи каби хуллас гап куп лекин факт шуки айбдорларни хамманг биласан лекин ********** килолмайсан
   
26 мар 06:53:30
Бахтийор Ашуров
Бахтигалий фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кабаев,ака ука Бозоровлар,кейин Пахтакор да уйнаган козок футболчи буларди .зор футболчилар эсимдан чикканлари канча
Нефтчини 5 карра чемпион қилган футболчилар асосан сурхондарёлик футболчилар эди. Бир пайтлар Сурхонда ишлаган Саркесян - деган шаллақи бўлар эди. Нефчига ўтгандан кийин Сурхон ФМдан чиққан ёш иқтидорларни фарғонага чорлар эди. Термездаги ФМ ёрилиб кетгандан кийин нефтчида ҳам, пасайиш бошланди. Уч ака - ука Бозоровларни ва Кабаевни эсладим. Марат акани раҳматлий дадалари бизни мактабда жисмоний тарбиядан дерс берар эдилар. Лекин қозоқ футболчини эслай олмадим. Балки ёдимдан кўтарилгандир.
   
26 мар 06:38:02
Бахтигалий
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳа нима ҳам - дийсиз? Жаҳил келганда ақил кетади - дийишадию. Баъзан жаҳилингиз чиқиб турганда қитиқ пардангизга тегиб қўйишадида. Аслида сурхонда ҳар йили шу аҳвол. Сурхондарёдан қанақа кучлий футболчилар чиқмади - дийсиз? Буни ҳақиқий футбол муҳлислари яхши билишади. Суперлигага чиққандан буён на стадиони бор на бошқа нарсаси. Доим тошкенда ўйнайди. Ундан кўра тошкентни бирор ташкилот қарамоғига ўтказиб қўйишсин. Кўрмайлик ҳам, куймайлик ҳам. Ҳа энди тўғри тушунасиз - деб умиддаман.
Кабаев,ака ука Бозоровлар,кейин Пахтакор да уйнаган козок футболчи буларди .зор футболчилар эсимдан чикканлари канча
   
26 мар 04:40:03
Izzatillo89!
Сангиновлар, иноятовлар, зайнулобидин низомиддинов. Бу номлар. Ва буларни паддешкасидаги одамлардан сурхонга битта хомий топиб жамоа қилса бўлмайдими. Сурхон халқиям ўз клубига эга бўларди.
   
26 мар 03:42:47
Бахтийор Ашуров
Бахтигалий фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
сизни купдан бери кузатаман,лекин хайрон колдим.илмли инсонга ухшайсиз.лекин жахл келганда ...
Ҳа нима ҳам - дийсиз? Жаҳил келганда ақил кетади - дийишадию. Баъзан жаҳилингиз чиқиб турганда қитиқ пардангизга тегиб қўйишадида. Аслида сурхонда ҳар йили шу аҳвол. Сурхондарёдан қанақа кучлий футболчилар чиқмади - дийсиз? Буни ҳақиқий футбол муҳлислари яхши билишади. Суперлигага чиққандан буён на стадиони бор на бошқа нарсаси. Доим тошкенда ўйнайди. Ундан кўра тошкентни бирор ташкилот қарамоғига ўтказиб қўйишсин. Кўрмайлик ҳам, куймайлик ҳам. Ҳа энди тўғри тушунасиз - деб умиддаман.
   
26 мар 00:31:33
Бахтигалий
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сурохон муҳлисларга нима фойда? Ҳар мавсум жамоа жон сақлаш билан овора. Доим асаб бузарлик. Доим сафарда ўйнаса. Менга бундай жамоа керак эмас. Мен асил денов ўғлониман. Сурхон раҳбарларини кўтига отни қўтоғи. Қўтоғимни қўйиб қўйибман бунақа жамоага. Эҳээ сурхондан қанақа футболчилар чиққан. Агар битта академия қуриб битта стадион билан таминласин. Сурхонни йигитларини кўрар эдингиз нималарга қодирлигини. Ашаддий ёш сурхондарелик йигитлар ўйинларни стадиондан кўра олмаса. Сал яхши ўйнаб қолса мураббийни бўшатиб юборишади. Чунки юқорироқ ўринни ОЛИБ қўйса кийинги йил янада яхшироқ натижаларни талаб қилишларидан қўрқишади. Қисқаси бунақа рахбарларга қўтоғимни қўйиб қўйганман!
сизни купдан бери кузатаман,лекин хайрон колдим.илмли инсонга ухшайсиз.лекин жахл келганда ...
   
25 мар 23:55:02
Mirabbos|Fanat Real Madrid
Qarzdorlikni yopsin. Akademiyaga e'tibor qaratsin o'z Stadionimizga ko'chib o'tsin. Xullas tizimga tushib olishi kerak. Bo'lmasa o'zimizga qiyin bo'ladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика