Ботир Қораев "Машъал" мураббийлар штабида иш бошлади

Narzulla Saydullayev
26 мар 2018
"Машъал" жамоаси мураббийлар штабида айни пайтда, Александр Хомяков бош мураббий ва Руслан Аҳмедов катта мураббий вазифаларида ишлаб келишаётганди.

Эндиликда улар сафига юртимизнинг тажрибали марказий ҳимоячиларидан бири бўлган Ботир Қораев ҳам қўшилди. Қораев бу мавсумдан бошлаб бош мураббий Александр Хомяковга ёрдамчи лавозимида ишга киришди.

Қораев футболчилик фаолияти давомида «Насаф», «Машъал» ва «Шўртан» жамоаларида тўп тепган. Эндиликда собиқ ҳимоячи мураббийлик соҳасига жиддий эътибор қаратиши шубҳасиз, Ботир Қораевнинг мураббийлик соҳасидаги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилшод Сафаров



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia