UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  1 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24

Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди Янгиликлар

Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Динамо" 1:2 "Локомотив" учрашуви меҳмон жамоанинг мессенжери орқали матнли трансляция қилиб борилди.

Матнли трансляция давомида учрашув расмийларига нисбатан очиқдан-очиқ ноҳақ фикрлар билдирилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"да ҳакамликка нисбатан эътироз билдириш тартиби учун алоҳида боб ажратилган бўлиб, унда бу иш қандай амалга оширилиши батафсил тушунтирилган. Шунга қарамай, "Локомотив" клуби ҳакамлик юзасидан ҳеч қандай расмий шикоят киритмаган. Бундан кўринадики, клуб матбуот хизмати ҳамда клуб раҳбариятининг ўйин юзасидан позицияси бир-биридан фарқ қилади.  

Суперлига беллашуви жонли телетрансляция қилинади ва уни такрорий лавҳалар ёрдамида кузатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, мазкур мусобақанинг ҳар бир учрашувида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. "Динамо" – "Локомотив" учрашувида VAR узилишларсиз фаолият олиб борган бўлиб, ундаги барча деталлар назорат остида бўлган. 

"Лига томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун медиа йўриқнома"нинг 2.2-бандида клуб матбуот котиби расмий саҳифаларда эълон қилинган материаллар учун жавобгар эканлиги белгиланган. Лига Локомотив матбуот хизматининг хатти-ҳаракатлари юқорида кўрсатилган ҳар икки регламентга зид эканлигидан келиб чиқиб, клубга нисбатан жарима интизом чораси кўрилишини маълум қилади. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, матбуот котибига берилган Лига лицензияси қайтариб олинади ҳамда жамоа учун бошқа котибни Лига рўйхатидан ўтказиш талаб этилади.

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика