Бош "Байер" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди

Alisher
23 мар 2021
"Байер" бош мураббийсиз қолди.

Бу ҳақда "фармацевтлар" матбуот хизмати хабар бермоқда. Клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис Петер Бошни истеъфога чиқарди.

Истеъфо сабаби - жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсиз натижалари. Унинг ўрнига олдин "Байер" ўсмирлар жамоасида ишлаган Ханнес Вольф тайинланди, у жамоани жорий мавсум сўнггига қадар бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Бош 2018 йилдан бери Леверкузен клубида ишлаб келаётган эди.

"Байер" 26 турдан сўнг Бундеслигада 40 очко тўплаган ҳолда жадвалда 6-ўринда бормоқда. Жамоа сўнгги 5та ўйинда 4 бор мағлубиятга учради.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/bayer04fussball